Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда давлат субсидиясини олувчи ташкилотларнинг 2025 йил фаолияти якуни бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси 2026 йилга мўлжалланган фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Ҳисоботларда ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, белгиланган лойиҳалар ижроси, эришилган натижалар ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қай даражада ҳисса қўшилаётгани каби масалалар атрофлича таҳлил қилинди.
Муҳокамаларда Парламент комиссияси аъзолари томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботлари юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, мавжуд камчилик ва муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, келгуси 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА