Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суарес Ла лига тарихига кирди
10:06 / 2021-02-09

Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Атлетико” ва “Сельта” учрашуви 2:2 ҳисобида якунланганидан хабарингиз бор.

Ушбу ўйинда “Атлетико”нинг ҳар икки голига муаллифлик қилган Луис Суарес Ла лига тарихига кирди. Гап шундаки Луис янги жамоасидаги 17 та учрашувда рақиблар дарвозасини 16 маротаба аниқ нишонга олди ва бу орқали XXI асрда бундай натижа қайд этган ягона футболчига айланди.

Аввалги рекорд фаолиятини А серияда давом эттираётган Криштиану Роналдуга тегишли эди. Португалиялик тўпурар Ла лигадаги дебют мавсумида “Реал” таркибидаги дастлабки 17 та ўйинда 15 та тўп киритган.