Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғурта қопламаси учун 12 миллиард
15:25 / 2016-02-26

Миллий матбуот марказида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар, Соғлом она ва бола йили муносабати билан ишлаб чиқилган янги суғурта маҳсулоти тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Миллий матбуот марказида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар, Соғлом она ва бола йили муносабати билан ишлаб чиқилган янги суғурта маҳсулоти тақдимотига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда «Ўзбекинвест» компаниясининг ҳудудий тармоқлари кўпайиб, хизматлар сифати юксалиб бораётгани қайд этилди.

Ўтган йили беш минг саккиз юзга яқин, яъни ҳар ойда ўртача 480 суғурта даъвоси кўриб чиқилган. Улар асосан ипотека суғуртаси, автосуғурта, хавфли ишлаб чиқариш объектлари суғуртаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси каби соҳаларда амалга оширилган. Шу мақсадларда 12 миллиард сўм суғурта қопламалари тўлаб берилган.

Компания 2015 йилдаги инвестиция дастурига киритилган 85 лойиҳага 16,2 триллион сўм суғурта ҳимояси тақдим этган. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт шартномаларини суғурталаш бўйича 219,9 миллиард сўмлик мажбуриятларни қабул қилган.

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш», «Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш», «Ихтиёрий тиббий суғурта», «Ихтиёрий мулк суғуртаси» каби 10 турдаги суғурта маҳсулотини интернет орқали электрон тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш имконияти яратилди. «SMS-хабар» хизмати жорий этилди.

Компанияда хизматлар сифатини юксалтириш борасидаги тадбирлар самарасида Ўзбекистон молия бозорида «Moody's» агентлигининг энг юқори халқаро рейтингини қўлга киритган ягона ташкилотга айланди. Шунингдек, Ўзбекистондаги корхоналар орасида биринчи бўлиб SGS сертификатлаш органи (Швейцария)нинг ISO 9001:2015 янги стандарти бўйича қайта сертификатланди.

– Жисмоний шахслар учун “Она ва бола соғлиғи” деб номланган янги суғурта тури тақдим этилди, – дейди компания департаменти бош менежери Сайфулло Мирзаев. – Бу хизмат бахтсиз ҳодиса натижасида она ва унинг 16 ёшгача бўлган боласи жароҳат олганда, тиббиёт муассасасига шошилинч жойлаштирилганда моддий ёрдам кўрсатиш имконини беради. Бунда стационарда даволаниш муддатига қараб турли миқдорда суғурта қопламаси тўлаш кўзда тутилган.

Матбуот анжуманида соҳага жалб этилиши мўлжалланаётган янги хизматлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.