Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғурта компаниялари пул тўлайдими?
10:50 / 2020-06-01

Сир эмаски, айрим аҳоли ва тадбиркорларимиз ўртасида суғурта хизматларига ишончсизлик кайфияти бор.


Сир эмаски, айрим аҳоли ва тадбиркорларимиз ўртасида суғурта хизматларига ишончсизлик кайфияти бор. Уларни кўп ҳолларда «Суғурта компаниясига ишониш мумкинми?», «Суғурта қачон тўланади?» деган саволлар қийнайди.

Аслида суғурта компаниялари аҳоли ва тадбиркорлар бошига кулфат тушганда уларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдамчи сифатида ҳар доим кўмакка тайёр. Бунга Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятида содир бўлган табиий офат ҳамда Сирдарё вилоятида содир бўлган техноген офат сабаб зарар кўрган, мол-мулкини суғурта қилдирган аҳоли ва тадбиркорлар ишонч ҳосил қилди.

“SQB Insurance” савдо белгиси билан сифатли суғурта хизматларини таклиф қилиб келаётган суғурта компанияси бунга яққол мисол. Жумладан, суғурта компанияси ўз мижозлари олдидаги жавобгарликни тўлиқ ҳис қилган ҳолда уларга етказилган зарарларни тезкорлик билан тўлиқ қоплаб бермоқда.

Жорий йил 27-29 апрель кунлари Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳудудига кириб келган кучли шамол ва ёмғир натижасида, бундан ташқари, Сирдарё вилояти «Сардоба» сув омборида содир бўлган техноген офат оқибатида аҳоли турар жойлари, тадбиркорлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бино-иншоотлар, иссиқхоналар ва экин майдонларига катта зарар етган. Шу муносабат билан компания ходимлари томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни зудлик билан ўрганиш ва етказилган зарарни аниқлаш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

002.JPG

003.jpg

Мазкур ишчи гуруҳлар томонидан мурожаатчиларнинг суғурта даъво иши зудлик билан бартараф этилмоқда. Жумладан, Бухоро вилоятидаги 7 та суғурта қилдирувчига 114,3 миллион сўм ва Сирдарё вилоятидаги 2 та суғурта қилдирувчига 119,8 миллион сўм суғурта қопламаси тўлаб берилди.

Шу кунларда ҳам бошқа зарар кўрган суғурта қилдирувчиларга суғурта қопламаларини тўлаб бериш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда.

“SQB Insurance”нинг биринчи навбатдаги асосий мақсади суғурта ҳимоясига олинган ўз мижозларига тезкорлик билан амалий ёрдам бериш ҳисобланади.

“SQB Insurance” шу ўринда барча аҳоли ва тадбиркорларимизга доимий равишда суғурта ҳимоясида бўлишни ва бизнинг суғурта хизматларимиздан фойдаланишни тавсия этади.

Маълумот учун. “SQB Insurance” савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи “PSB Insurance” суғурта компанияси 2018 йил 28 ноябрда давлат рўйхатидан ўтган.

Телеграмhttps://t.me/psbinsurance


Телефон: 998 (71) 202 5 505

“PSB Insurance” СК ахборот хизмати.

Реклама ҳуқуқи асосида.