Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғурта хизматларини электрон асосда амалга ошириш жорий йилдаги асосий вазифа
16:33 / 2020-02-05

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилдаги устувор вазифалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.


“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилдаги устувор вазифалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2020 йил 24 январдаги парламентга Мурожаатномасида барча йўналиш ва соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш, хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди. Шу жиҳатда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳам бу йўналишлар бўйича келгусидаги режаларини белгилаб олди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилди. Шиддат билан ривожланаётган даврда замон билан ҳамнафас бўлиш учун доимий изланиш, янгиликка интилиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу, аввало, иқтисодиётимизни янги асосларда тараққий эттириш, унинг барча соҳаларига ахборот технологияларини жорий этиш ва шу асосида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни тақозо этади. 

Ўтган йил давомида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти фаолияти тубдан ислоҳ этилди. Хусусан, суғурта хизматлари сифатини ошириш ва янги турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва аҳолини самарали суғуртавий ҳимоялашда қулай шароитлар яратилди. Бундан ташқари, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жамиятда ўтган йил ҳисобот даврида суғурта фаолиятини кенгайтириш, суғурта портфели таркибини яхшилаш, мажбурий суғурта турларини оммавий тарзда ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш дастури доирасида устувор вазифалар амалга оширилди. Республика суғурта бозорида жамият мавқеи бир қадар мустаҳкамланишига эришилди. 

2019 йил давомида суғурта бозорида жами таъминланган суғурта мукофотларининг сал кам 15 фоизи, тўланган суғурта товонларининг 36 фоизи “Ўзагросуғурта” АЖ улушига тўғри келган.

Бизнес-режага асосан, 2019 йилда компания томонидан йиғиладиган суғурта мукофотлари миқдорини 214 миллиард сўмга етказиш вазифа этиб белгиланган эди. Йил якунига келиб, суғурта мукофотлари 252,6 миллиард сўмни ташкил этди. Бу режа кўрсаткичи 118 фоиз ёки 38,6 миллиард сўм ортиғи билан бажарилганини кўрсатади. Бу кўрсаткич бўйича ўтган йилга нисбатан 74,1 миллиард сўм ёки 141,5 фоиз ўсишга эришилди.

Ўтган йил давомида таъминланган суғурта мукофотларини уч қисмга ажратиш мумкин. Хусусан, аҳоли суғуртасига 62,1 миллиард сўм, қишлоқ хўжалик соҳаси суғуртасига 93,1 миллиард сўм ва бошқа суғурта турларига 97,4 миллиард сўм тўғри келади. Шундан қарийб 23 фоизи мажбурий суғурта ҳисобига таъминланган.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳозирги кунда “Ўзагросуғурта” АЖ республика суғурта бозорида ўзининг нуфузли ўрнига эга бўлиб, 130 дан ортиқ суғурта турлари бўйича 140 ҳудудий бўлинма, 14 филиал ҳамда 62 суғурта марказлари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жамият томонидан 2019 йилда қарийб уч миллион суғурта шартномалари тузилди. Бу республика суғурта бозорида расмийлаштирилган шартномаларнинг қарийб 38 фоизи демакдир. Компания томонидан ўтган йил давомида 97 миллиард сўмдан ортиқ суғурта товони тўлаб берилди. Шундан 70,2 фоизи қишлоқ хўжалиги суғуртасига тўғри келди. 

Мурожаатномага ҳамоҳанг равишда “Ўзагросуғурта” АЖ тизимида ахборот технологияларни ривожлантириш, аҳолимизга, биринчи навбатда, ёшларга, тадбиркор ва фермерларга электрон хизмат кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. 

Жорий йилда суғурта хизматларини электрон асосда амалга ошириш, барча ҳисоботларни қоғоз шаклидан воз кечиб, уларни электрон дастур асосида шакллантириш ва умумлаштириш, халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ва молия ҳисоботларига ўтиш каби масалалар жамият олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. 

Шу билан бирга тизимда фаолият кўрсатаётган ёш мутахассисларни хорижда ўқитиш ва малакасини ошириш устувор вазифа этиб белгиланди. 

Реклама ҳуқуқи асосида