Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суғурта хизматлари давом этмоқда
16:05 / 2020-04-06

“Алском” суғурта компанияси Андижон филиалида аҳолига сифатли суғурта хизматлари кўрсатилмоқда.


“Алском” суғурта компанияси Андижон филиалида аҳолига сифатли суғурта хизматлари кўрсатилмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида филиалда ишлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилган ҳолда олиб борилмоқда.

– Республика комиссияси қарори билан коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда “ўзини-ўзи яккалаш” тартибининг жорий этилганлиги айни кунда жуда ўринли тадбирдир, – дейди “Алском” суғурта компанияси Андижон филиали Суғурта полисларини сотиш маркази раҳбари Азизбек Алимов. – Ана шу тартибдан келиб чиқиб, ходимларимизнинг аксарияти ўз уйларида қолмоқда. Бу энг аввало, ўзимиз, оиламиз, қолаверса, жамиятимиз учун энг тўғри йўлдир. Умуман, карантин тартиб-қоидаларига барчамиз қатъий амал қилсак, касалликнинг тарқалишига чек қўя оламиз.

Шундай экан, масалага жиддий ёндашиб, ҳар биримиз имкон қадар уйда қолишга, белгиланган тартибларга риоя этишга ҳаракат қилайлик.

Карантин шароитида аҳолига ихтиёрий ва мажбурий суғурта хизматларини кўрсатиш бўйича филиалда чекланган ходимлар иш олиб бормоқда. Улар иш жараёнида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган барча тартибларга амал қилмоқда. Ҳимоя ниқобларини таққан ҳолда мижозлар билан икки метр масофадан туриб мулоқот қилмоқда.

Хизмат хоналари махсус воситалар билан бир кунда камида уч марта дезинфекция қилиб борилмоқда.