Стритболчи ёшлар Самарқандда беллашмоқда
Жорий йилнинг 4 апрелидан бошланган маҳалла ёшлари ўртасидаги “Беш ташаббус олимпиадаси”да ҳозирга қадар спорт, маданият, санъат, китобхонлик, ахборот технологиялари ва касблар танлови бўйича 19 йўналишда 393 минг нафардан ортиқ самарқандлик ёшлар қатнашди.
Улар маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва вилоят босқичларида беллашиб, 309 нафари республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Самарқанд шаҳридаги енгил атлетика ва ўйин турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг эркаклар ўртасида стритбол бўйича “А” лига баҳслари бошланди.
Мусобақада республикамизнинг 14 ҳудудидан келган 210 нафар қатнашчи 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифаларида қатнашмоқда. Ҳар бир жамоада 5 нафардан иштирокчи ғолиблик учун беллашмоқда. Баҳслар 15 июнь куни якунланади.
[gallery-12316]
Ғ.ҲАСАНОВ,
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА