Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стратегия: хотин-қизларга оид мақсад-вазифалар кенг тарғиб этилмоқда
16:42 / 2023-10-04

Келгуси 7 йиллик тараққиётимизга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат — “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида кўплаб йўналишлардаги мақсад-вазифалар қаторида хотин-қизлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, муайян чора-тадбирлар ўз ифодасини топган.

Стратегияда илгари сурилган хотин-қизларга оид мақсад-вазифаларни кенг жамоатчиликка, айниқса, аёл-қизларимизга етказиш мақсадида “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида хотин-қизлар масаласи” мавзусида тадбир ўтказилди. 

Тадбирда “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, унда акс этган устувор мақсадлар, хусусан, хотин-қизларга оид масалалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

— Стратегия жамият ҳаётининг барча жабҳаларида гендер тенг ҳуқуқлиликка эришиш йўлидаги бошланган ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқувчи дастуриламал ҳужжат бўлди, — деди “Адолат” СДП Сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов. — Айниқса, унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш йўналишида қатор мақсадлар кўзлангани эътиборга молик. Ушбу вазифаларнинг ижроси таъминланиши юртимизда хотин-қизлар сиёсатига оид амалий саъй-ҳаракатлар натижадорлигига хизмат қилади. Шундай экан, бу жараёнда бизнинг партиямиз фаоллари ва барча даражадаги депутатларимиз ҳам Стратегияни тўлақонли амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этиши, ташаббускор бўлиши лозим.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Аъзамова “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида хотин-қизлар масаласи” мавзусида маъруза қилди. Депутат бугунги кунда хотин-қизларимизнинг барча соҳалардаги улуши ортиб бораётгани, уларга кенг имкониятлар яратилаётганини қайд этди.

Тадбирда Стратегия ижросини таъминлаш борасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

М.Комилова, ЎзА