Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стратегия ва Давлат дастури ижросига бағишланди
20:41 / 2024-09-25

Термизда “Тараққиёт стратегияси” маркази қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик мониторингини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мақсад ва вазифаларини аҳолига етказишга бағишланган тадбир ўтказди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган муҳокамада сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вилоятдаги тегишли идора ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, “zoom” платформаси орқали шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари иштирокчиларни “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2024 йилги Давлат дастурининг мақсадлари, устувор йўналишлари ва вазифаларининг мазмун-моҳияти билан атрофлича таништирди.

Қайд этилдики, Стратегияда Янги Ўзбекистон тараққиёти ва амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилган. Унинг устувор йўналишларида одамларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароит яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш каби кўплаб эзгу мақсадлар ўз ифодасини топган. Стратегия ва Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ҳамда кўзланган мақсадларга эришишда жамоатчилик назорати муҳим ўрин тутади. Бу жараён мазкур ҳужжатларнинг ижросига мутасадди ташкилот ва муассасалар, давлат ҳокимияти бошқарув идоралари, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг масъулиятини оширишга хизмат қилади. Шунга мувофиқ тадбир иштирокчилари ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар ва уларнинг бажарилиши ҳолати ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини қизғин муҳокама этди. Бу ишларни янада самарали ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.  

Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари “uzbekistan2030.uz” онлайн портали тақдимотини ўтказиб, унинг асосий вазифа ва имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берди. Стратегия ва Давлат дастури ижросини ўрганиш мақсадида ўтказилаётган сўровномада фаол иштирок этишга чақирди.

Тадбир доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари уч кун қатор ташкилот ва муассасаларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг вилоятдаги ижросини ўрганади.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири