French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стратегия ишлаб чиқишда халқаро ҳамкорлик (+видео)
19:17 / 2025-10-30

Ҳар бир мамлакат, ҳар бир соҳа тараққиёти учун стратегия зарур. Бу ҳар жиҳатдан пухта ўйлаб чиқилган режалар умумлашувига ўхшайди. Улар бир-бирини тўлдиради, мақсад сари тез элтади. “Ўзбекистон-2030” стратегияси ҳам шундай.

Ушбу муҳим ҳужжат қабул қилиниши билан ислоҳотлар одамлар кўз ўнгида тез одимлай бошлади, кўпчиликнинг ҳаётида ўзгаришлар бўлди. Бу стратегияни дунё иқтисодчи ва сиёсатчилари чуқур ўрганмоқда ва унинг қабул қилиниши мамлакат қудратини, фаровонлигини таъминлаб берди. 

Албатта, бир неча йилларга мўлжалланган стратегияни ишлаб чиқиш осон иш эмас. турли соҳа вакиллари, олимлар, иқтисодчилар, амалиётчилар, таҳлилчилар иш олиб боради, математик ечимлар ишлаб чиқилади, тарозининг ҳар икки палласидек ўлчамлари аниқ белгиланади. 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Стратегиялаш назарияси ва амалиёти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда ҳамкорликда ана шу муҳим ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди. Фақат йўналишлар бошқа: Марказий Осиёда сув танқислигини олдини олиш ва келгуси йилларда сувни иқтисод қилиш бўйича мақбул таклифларни умумлаштириш.

Мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон Миллий университети, Навоий давлат тоғ-кон технологиялари университети ҳамда бир қатор хорижий олий ўқув юртлари ва Стратегик тадқиқотлар маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуман доирасида “Марказий Осиё минтақасида стратегик режалаштириш назарияси ва амалиёти” мавзусидаги конференция ялпи мажлиси, “Стратегия кутубхонаси” китоби, “Кузбасс стратегия кутубхонаси”, “Россия Узоқ Шарқ стратегия кутубхонаси” ва “Иқтисодий ва молиявий стратегия” кафедраси журналлари тақдимотлари ўтказилди.

Шунингдек, Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси, академик, жаҳонга машҳур иқтисодчи олим, иқтисод фанлари доктори, профессор Владимир Квинтнинг маърузаси тингланди. 

Анжуман ҳудудларда ҳам давом этади. Якунида илмий хулосаларга асосланган тавсиялар ишлаб чиқилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0Q-A9jdtJrQ" title="Strategiya ishlab chiqishda xalqaro hamkorlik " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА