Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стратегия-2030. Ҳар бир инсон салоҳияти рўёбга чиқарилади (+видео)
19:29 / 2025-12-05

“Ўзбекистон -2030” тараққиёт стратегиясида устувор йўналишларидан бири - ҳар бир инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратишдир. Бу борада 44 та мақсад белгилаб берилган бўлиб, ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган.

Чирчиқ давлат педагогика университетида ёшларнинг илмий ва касбий салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида турли йўналишларда ютуқларни қўлга киритаётган талабалар сафи кенгайиб боряпти. Уларга мотивация берадиган муҳим омил – бу педагогик жамоанинг ва университет раҳбариятининг талабалар қобилияти ва иқтидорини юзага чиқаришга қаратаётган юксак эътиборидир. Ана шундай иқтидорли ўқувчилар бугун Ўзбекистоннинг барча билим масканларида кўплаб топилади.  

“Педагогика олий таълим муассасаларининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор кенгашининг 3-сонли йиғилиши”  Чирчиқ давлат педагогика университетида ўтказилиши ҳам бежизга эмас албатта. Маънавиятчи проректорлар ушбу даргоҳда ёшлар иқтидорини юзага чиқаришга қаратилган барча ишларни яқиндан кузатиб бордилар.  

Семинар асосан амалий қисмлардан иборат бўлди. Уларга яқинда қуриб битказилган 7 қаватли 2500 нафар талабага мўлжалланган ўқув биноси таништирилди. Айтиш керакки бинолар муқобил энергия манбаасига эга бўлиб, муассаса ўзини-ўзи тўлиқ электр-энергия билан таъминлайди.  

Университетда 23 минг талаба учун “Талабалар шаҳарчаси” барпо этилган. Куни кеча улар учун 4-ётоқхона биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Ётоқхоналар биноси ертўласида бугунги кунда долзарб бўлган касбларга ўқитиш курслари ташкил этилган. Зотан, бугун ҳудудларда кўплаб ана шундай ертўлалар бўш турибди. Уларда ҳам шароитлар яратиб, қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаини ҳосил қилса бўлади. Зеро, педагогларнинг ўзи ҳам тадбиркор, ёшларга йўл кўрсатувчи, мотиваторлар бўлиши керак.    

Айтиш керакки ушбу “Талабалар шаҳарчаси”даги майдон авваллари ҳеч бир самарасиз бўш турган ерлар бўлган. Бугун бу жойда ҳаёт қайнайди. Тажрибали устозлардан касб сирларини ўрганаётган бўлажак педагоглар келгусида ҳудудларга билим, тажриба олиб боришлари баробарида касб эгалари сифатида ҳам маҳорат улашадилар. Албатта университет аҳил жамоаси томонидан қилинган барча ишлар семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.  

Педагоглар амалий тажриба алмашиниб бўлганларидан сўнг, йиғилиш бўлиб ўтди. Савол-жавоб руҳидаги учрашувда муассаса раҳбарияти ёшлар тарбиясидаги ижобий ўзгаришлар, яратилган шарт-шароит ва имкониятларни амалга ошириш механизмлари ҳақида маъруза қилди.    

Шу куни маънавиятчи проректорлар катта ҳавас ва режалар тузиб, билим даргоҳларига қайтдилар. Зеро, ёшлар таълим-тарбияси борасида уларнинг  зиммасида катта вазифалар белгиланган бўлиб, бундай тажриба алмашишлар касбий фаолиятларида беқиёс аҳамиятга эгадир.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7bo2QQwAhDY" title="Strategiya-2030. Har bir inson salohiyati ro`yobga chiqariladi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА