Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стратегик қарорларга бой бўлган тарихий суҳбат
14:29 / 2026-02-25

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан навбатдаги очиқ ва самимий мулоқоти нафақат навбатдаги расмий тадбир, балки ёш авлод тақдирига дахлдор стратегик қарорлар қабул қилинган тарихий суҳбат сифатида аҳамият касб этди.

Мулоқот давомида таълим, бандлик, тадбиркорлик ва инновация соҳаларида янги имкониятлар эшиги очилиши маълум қилинди. Ёшлар учун имтиёзли кредитлар, грантлар, стартапларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва касб-ҳунарга ўқитиш дастурларини кенгайтириш каби ташаббуслар мамлакат тараққиётининг инсон капиталига таянган моделини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ёшларга қаратилаётган бундай эътибор мамлакат келажагига қаратилган энг тўғри инвестициядир. Айниқса, ёш қизлар тадбиркорлигини рағбатлантириш орқали нафақат янги иш ўринлари яратилади, балки оилалар фаровонлиги ҳам мустаҳкамланади. Бугун кўплаб иқтидорли қизларимизда ғоя бор, ғайрат бор, аммо молиявий ресурс ва амалий кўмак етишмайди. 

Президентимиз томонидан эълон қилинган стартап ва имтиёзли кредит дастурлари айнан шу тўсиқни бартараф этишга хизмат қилади. Бу ташаббус ёш аёлларни бизнес муҳитига кенг жалб қилиш учун янги босқични бошлаб беради. Ёш аёлларнинг бизнесга фаол кириб келиши эса жамиятда иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим омилдир. Молиявий имтиёзлар билан бир қаторда билим ва амалий кўникмаларни оширишга қаратилган дастурлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Бу учрашувдан руҳланган ҳолда биз ҳам ёш аёллар учун махсус ўқув курслари, менторлик дастурлари, лойиҳа ёзиш ва грант жалб этиш бўйича тренинглар ҳамда бозорга чиқиш жараёнида маслаҳат хизматларини кенгайтиришни режа қилдик. 

Бу саъй-ҳаракатлар давлат раҳбари белгилаб берган вазифалар ижросига муносиб ҳисса қўшади, деган ишончдамиз. Зеро, бугун яратилаётган имкониятлар эртага янги иш ўринлари, янги корхоналар ва янги ютуқларга айланади.

Ёшларга имкониятлар эшиги кенг очилган жамиятда тараққиёт барқарор бўлади. Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз ёшлари билан ўтказган самимий учрашуви ана шу эзгу мақсад сари ташланган яна бир муҳим қадам сифатида тарихда қолади.

Гулнора Маҳмудова,

“Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон 

аёллар ассоциацияси раиси