Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Странджа" турнири қизғин паллага кирди
10:27 / 2026-02-26

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Странджа" халқаро турнирида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари муносиб иштирок этмоқда.

Жумладан, мусобақанинг навбатдаги кунида вазни -51 кг. бўлган Феруза Казакова 5:0 ҳисобида Жазира Уракбаевани (Қозоғистон) мағлубиятга учратган бўлса, -57 кг. вазнда Хуморабону Мамажонова бразилиялик Серкюра Ромеуни 3:2 ҳисобида енгди. Ушбу вазндаги иккинчи боксчимиз Нигина Ўктамова англиялик Эпсе Глинни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Шунингдек, мусобақада -60 килограммгача бўлган қизлар ўртасидаги беллашувларда ўзбек дербиси бўлиб ўтди. Унда тажрибали чарм қўлқоп устамиз Ситора Турдибекова ёш боксчи қизимиз Муштарийбону Иброҳимжоновани таслим этди.

Дарвоқе, ўз вазн тоифларида Навбаҳор Ҳамидова, Жавоҳир Умматалиев ва Озодбек Алиев навбатдаги ғалабаларини нишонлаган бўлса, Арман Маханов енгилди.

Бугун, 27 февраль куни қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилади.

Аёллар:

-48 кг: Сабина Бобокулова  — Анел Кудайберген (Қозоғистон)

-48 кг: Фарзона Фозилова  — Нурселен Ялгеттекин (Туркия)

-51 кг: Феруза Казакова — Макси Клотцер (Германия)

-57 кг: Хуморабону Маманжонова — Фэй Ниам (Ирландия)

-57 кг: Нигина Уктамова  — Карина Вовк (Украина)

-60 кг: Ситора Турдибекова — Намуун Монхор (Мўғулистон)

-65 кг: Навбахор Ҳамидова — Берфин Кабак (Туркия)

-75 кг: Азиза Зокирова — Мелисса Жемини (Италия)

+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова — Валерия Ахенова (Қозоғистон)

+80 кг: Олтиной Сотимбоева  — Мария Лочинска (Украина).

Эркаклар:

-65 кг: Абдуллоҳ Мадаминов  — Дин Клэнси (Ирландия)

-70 кг: Шавкатжон Болтаев  — Тауан Жосиэл Лима да Силва (Бразилия).

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА