Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Странджа" турнири боксчиларимиз учун омадли ўтмоқда
10:01 / 2026-02-25

Болгариянинг София шаҳрида 77-маротаба ўтказилаётган анъанавий "Странджа" халқаро турнирида дунёнинг 35 та давлатидан келган 400 нафарга яқин боксчилар иштирок этмоқда.

Мазкур мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоасининг 10 нафар аъзоси рингга кўтарилди. Жумладан, аёллар ўртасида вазни  51 кг.гача бўлган Феруза Казакова 4:1 Жениффер Лозанони (АҚШ) таслим этган бўлса, афсуски,  Гулсевар Ганиева, Узукжамол Юнусова, Ойша Тоирова ўз вазн тоифаларида имкониятни бой бериб қўйди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Самандар Олимов германиялик Али Эл Сарини, Акмалжон Исроилов ирландиялик Натан Ожони, Абдуллоҳ Мадаминов қозоғистонлик Абдигалим Абдикаримни, Норбек Абдуллаев руминиялик Матеи Настасиусни, Тўрабек Хабибуллаев англиялик Теагн Стоттни ва Самир Собиров германиялик Виталий Валтерни таслим этиб, навбатдаги босқичга йўл олди. Дарвоқе,  55 кг.гача вазндаги боксчимиз Абдулазиз Абдуназаров кутилмаганда  Баглан Кенжибекга (Қозоғистон) 0:5 ҳисобида таслим бўлди.

Бугун, 25 февраль куни бўлиб ўтадиган беллашувларда қуйидаги чарм қўлқоп усталаримиз баҳсларга киради:

51 кг: Феруза Казакова – Жазира Уракбаева (Қозоғистон),

57 кг: Хуморабону Мамажонова – Жусиелен Ромеу Серкеира (Бразилия),

57 кг: Нигина Уктамова – Элиз Глинн (Англия),

60 кг: Ситора Турдибекова – Муштарийбону Иброҳимжонова (Ўзбекистон),

65 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Аружан Жангабаева (Қозоғистон),

90+ кг: Озодбек Алиев – Довлет Исламов (Туркманистон),

80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Кауа Белини дос Сантос (Бразилия),

90+ кг: Арман Маханов (Ўзбекистон) – Томас Дамар (Англия).

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА