“Странджа”: ҳозирча 6 нафар боксчимиз финалга йўл олди
Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган “Странджа” халқаро турнирининг ярим финал жанглари мамлакатимиз терма жамоаси учун омадли ўтмоқда.
Жумладан, +80 кг. вазндаги вакилимиз Олтиной Сотимбоева қозоғистонлик Дина Исламбековага қарши баҳсда 3:2 ҳисобида ғолиб бўлди. Вазни -75 кг.да эса Азиза Зокирова АҚШ вакили Наоми Грахамни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди.
Шунингдек, -65 кг. вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова англиялик Сача Хиккейни, -51 кг. вазнда Феруза Казакова Ирландия вакили Каитлин Фрересгни, -57 кг.да Нигина Ўктамова ирландиялик Ниам Файни таслим этиб, финалга йўл олди. Дарвоқе, турнирнинг марказий жангларидан бири -48 кг. вазндаги Фарзона Фозилова ҳамда Сабина Бобоқулова ўртасида ўтди. Ушбу ўзбек дербисида Сабина ғалаба қозонди. Фарзона эса Рухшона Парпиева (-80 кг.) каби бронза медаль билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА