French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишида ҳамкорлик
15:36 / 2022-02-28

Самарқанд давлат тиббиёт институтида «Замонавий стоматология ва юз-жағ жарроҳлигининг инновацион ёндашувлари ва истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Тадбирда Корея, Қирғизистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон каби хорижий мамлакатлар ҳамда мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт олийгоҳлари ва илмий-текшириш институтлари мутахассислари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятов, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Ж.Ризаев, Тошкент давлат стоматология институти ректори Н.Ҳайдаров, Россия стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги Марказий илмий-тадқиқот институти директори Ф.Лосев, Беларус давлат тиббиёт университети ректори С.Рубникович ва бошқалар бу каби илмий-амалий анжуманлар стоматология ва юз-жағ хирургияси соҳалари ривожи ва муассасалараро алоқани такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.  

– Конференция республикамизда тиббиёт, хусусан, стоматология, юз-жағ жарроҳлиги соҳаларида малакали кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш, амалий соғлиқни сақлашга фундаментал илм-фан янгиликларини жорий қилиш, мамлакатимиз тиббиёт олийгоҳларининг дунё етакчи тиббиёт университетлари ва илмий марказлари билан алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади, – дейди Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев. – Мулоқотлар бешта шўъбада давом эттирилди. «Юз-жағ жарроҳлиги ва тиш имплантологияси замонавий ютуқлари», «Терапевтик стоматологияда ташхислаш ва даволашнинг инновацион усуллари», «Ортопедик стоматологиянинг истиқболлари», «Болалар стоматологияси ва ортодонтиясининг замонавий муаммолари» бўлимларида маърузалар эшитилди.  


Б.Мелиқулова, ЎзА