Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол теннисида Хитой тажрибаси қўлланилади
12:04 / 2025-07-17

Мамлакатимизда стол тенниси энг оммавий спорт турларидан бири саналади. Соғломлаштириш масканларига борсангиз, албатта стол тенниси жиҳозларига кўзингиз тушади.

Юртимизда ёшу кексалар, жажжи болажонларнинг севимли спорт тури бўлган стол тенниси бўйича профессионал спортчиларни тайёрлаш ишлари бугунги кунда у қадар мақтагулик эмас.

Хўш, бунинг туб сабаби нимада? Қайси омиллар халқаро майдонларда ўтаётган қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган стол тенниси усталарини етиштиришга тўсқинлик қилмоқда?

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда фаолият юритаётган спорт мактабларининг деярли барчасида стол тенниси тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган, зарур спорт жиҳозлари билан таъминланган. Спорт вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатимизда 3 минг 218 та стол тенниси тўгараклари иш олиб бормоқда. Уларда 72 минг 500 нафардан зиёд ўқувчи-спортчилар 3 минг 600 нафардан ортиқ тренерлар қўл остида мазкур спорт турининг сир-асрорларини ўрганиб келмоқда.

Аммо, стол теннисида нуфузли мусобақаларда эришаётган натижаларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътиборга, яратилаётган шарт-шароитларга мос эмаслиги таассуфли ҳол.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси мазкур ишларда самарадорликка эришиш мақсадида хитойлик тажрибали стол тенниси мураббийларини мамлакатимизда ишлаши ташаббусини илгари сурди.

Шу мақсадда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Ш.Кудбиев Хитой терма жамоасининг тажрибали мураббийлари Ванг Жижиан ва Чжоу Тсизхан билан учрашув ўтказиб, маҳоратли мураббийларни тайёрлаш борасида фикрлашди.

Шунингдек, ўзбекистонлик стол тенниси усталарини йирик мусобақаларга тайёрлашнинг устувор йўналишлари, хитойлик стол тенниси мутахассисларини Ўзбекистон терма жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб боришлари билан боғлиқ истиқболли масалалар кўриб чиқилди.

Т.Рўзиев,

ЎзА