Стол тенниси: U17 Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар аниқланди
Тошкентда стол тенниси бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Аралаш жуфтлик баҳсларида Ҳусан Искандаров ва Муиза Пардабоева тандеми чемпионат давомида тўқнаш келган жами рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Яккалик баҳсларда Хуршид Аҳмедов ва Аделина Ҳасанова бошқа рақибларини ортда қолдириб, мамлакат чемпионига айланди.
Жамоавий баҳсларда ўғил болалар орасида Тошкент вилояти, қизлар орасида эса Хоразм вилояти жамоаси чемпион деб эътироф этилди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА