Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси: Тошкент вилояти жамоаси Ўзбекистон кубоги соҳиби
18:54 / 2025-12-25

Пойтахтимизда стол тенниси бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубогининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Йилнинг сўнгги расмий мусобақаси бўлган мамлакат кубоги якунларига кўра, аёллар жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинларда Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин пойтахтликларга, 3-ўринлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти терма жамоаларига насиб этди.

Эркаклар ўртасидаги учрашувларда Тошкент вилояти жамоаси кубок соҳибига айланган вазиятда Фарғона вилояти, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари кейинги поғоналардан жой эгаллади.

Ғолиб ва совриндор жамоалар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА