Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси: Қозоғистонда қитъа чемпионати қатнашчилари аниқланади
10:17 / 2022-06-02

Бугун, 2 июнь куни Қозоғистонинг Алмати шаҳрида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига йўлланма берадиган Марказий Осиё саралаш турнири бошланди.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Қирғизистон терма жамоалари йўлланмалар учун кураш олиб боради. 

Мазкур мусобақага ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси йигитлари 1-гуруҳда Эрон ва Тожикистон билан рақобатлашади. Қизлар терма жамоамиз эса 2-гуруҳда Қозоғистон ва Туркманистон вакиллари билан куч синашади. 

Мусобақанинг дастлабки учрашувини вакилаларимиз бугун Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказади. 

Мазкур турнирда Шоҳрух Искандаров, Никита Панов, Жавоҳир Истамов, Дамир Жузбанов, Марҳабо Магдиева, Меҳринисо Норқулова, Асель Эркебоева, Норжон Ғиёсова каби умидли теннисчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Марказий Осиё саралаш турнири эртага якунланади. 5-10 июнь кунлари эса Алматида терма жамоалар учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.  

Т.Рўзиев, ЎзА