French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси: “Pro-Tur II” баҳслари бошланмоқда
17:16 / 2025-12-19

Стол тенниси тезкорлик, аниқлик ва стратегик фикрлашни уйғунлаштирган спорт тури сифатида дунё бўйлаб кенг оммалашган. Юртимизда ҳам ушбу спорт турига қизиқиш ортиб, мусобақаларнинг кўлами ва сифати йил сайин юксалмоқда. Бундай мусобақаларда спортчилар маҳорати билан бир қаторда, ҳакамликнинг холис ва касбий даражада ташкил этилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Стол тенниси федерацияси томонидан 2025 йил 20-21 декабрь кунлари ёшидан қатъи назар ҳаваскор ва профессионал спортчилар (аёллар ва эркаклар алоҳида) ўртасида 50 миллион сўм мукофот жамғармасига эга “Pro-Tur II” стол тенниси мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақа доирасида малакали ҳакамлар иштирокида баҳсларни адолатли баҳолашга алоҳида эътибор қаратилади.

Мусобақада фаолият олиб борадиган ҳакамлар меҳнати белгиланган тартиб асосида баҳоланади. Хусусан, ҳар бир ўйин учун ҳакамга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида ҳақ тўланади. Шунингдек, бош ҳакам ҳамда котибнинг меҳнати мусобақанинг ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида рағбатлантирилади.

Бугун 2025 йил 20-21 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган  “Pro-Tur II” стол тенниси мусобақаси учун қуръа ташланди.

Н.Раҳмонова, ЎзА