Стол тенниси: “Про-Тур-3” совриндорлари аниқланди
Профессионал спорт клублари ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилган “Про-Тур-3” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Уч кун давом этган муросасиз баҳсларда 12 та жамоанинг 62 нафар кичик ракетка усталари ўзаро рақобатлашди.
Яккалик, жамоавий ва аралаш жамоавий мусобақаларнинг шиддатли ўйинларининг гуруҳ босқичини “Premo Energy” жамоаси муваффақиятли ўтказди. Ярим финал, финал баҳсларида ғалабага эришиб, 1-ўринни қўлга киритди.

Мусобақалар якунида ғолибликка эришган жамоа 50 миллион, 2-ўрин соҳиби 25 миллион ва 3-ўрин соҳиблари 12 миллион 500 минг сўм миқдоридаги мукофот пуллари билан тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА