Стол тенниси: Ўзбекистон кубоги соҳиблари аниқланди
Пойтахтимиздаги Яккасарой туманида жойлашган Ўзбекистон стол тенниси федерациясида 17 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида ўтказилган мамлакат кубоги мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, терма жамоага муносиб номзодларни саралаш вазифасини ўтаган баҳсларнинг ўсмир қизлар ва ўғил болалар мусобақаларида Ўзбекистон кубоги Тошкент вилояти жамоасига насиб этди.


Қизлар ўртасидаги ўйинлар якунида совринли ўринлар Андижон ва Хоразм жамоаларига, ўғил болалар ўртасида эса Фарғона, Бухоро ҳамда Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази вакилларига тегишли бўлди.
Ғолибларга медаль, эсдалик совғалар ҳамда кубок тантанали топширилди.

Т.Рўзиев, ЎзА