French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси: Ҳамюртимиз олимпия ўйинлари иштирокчисини мағлуб этди
12:58 / 2022-03-28

Тунисда стол тенниси бўйича ёш тоифалар ўртасида жаҳон сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган ҳамюртларимиз 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Халқар турнирда ярим финалгача етиб борган Аружан Камалова ажойиб иштироки билан мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди ва мусобақани 3-ўринда якунлади.  

Кўпчиликнинг диққат маркази финал баҳсига қаратилди. Унда юртдошимиз, Тошкент вилояти вакиласи Асел Эркебаева Токио Олимпиадаси иштирокчиси суриялик Хенд Заза билан баҳс олиб борди.  

Қизиқарли баҳс А.Эркебаеванинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу тоифадаги ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди: 
1. Асел Эркебаева (Ўзбекистон) 
2. Хенд Заза (Сурия) 
3. Аружан Камалова (Ўзбекистон) 
3. Эла Саиди (Тунис) 



Шунингдек, 19 ёш тоифасида иқтидорли вакилаларимиздан бири Марҳабо Магдиева кумуш медаль билан тақдирланди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал беллашувида ҳиндистонлик Сухана Саинига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. 

ЎзА.