Стол тенниси: бугун “PRO-TUR II” совриндорлари маълум бўлади
Шу кунларда пойтахтимизда стол тенниси бўйича ўтаётган “PRO-TUR II” мусобақасида 214 нафар кичик ракетка усталари иштирок этмоқда.
Кеча “PRO-TUR II” мусобақасининг биринчи кунги баҳсларида аёллар ўртасида рўйхатдан ўтган жами 43 нафар спортчи 11 та гуруҳда баҳс олиб борди.
Ҳар бир гуруҳда 1–2-ўринларни эгаллаган 22 нафар спортчи плей-офф босқичига йўл олди.

Ўғил болалар ўртасида рўйхатдан ўтган 174 нафар иштирокчи 45 та гуруҳга тақсимланган гуруҳларда баҳслар тўлиқ якунланди.
Бугун, 21 декабрь куни эркаклар ва аёллар гуруҳида 1–2-ўринларни эгаллаган спортчилар олимпия тизимида ўтадиган баҳсларда ўз омадларини синовдан ўтказади.
Т.Рўзиев, ЎзА