Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси бўйича Ўзбекистон кубоги совриндорлари аниқланди
20:44 / 2023-03-19

Гулистон шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида 15 март куни старт олган стол тенниси бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари ниҳоясига етди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 25 та жамоа вакиллари баҳслашди. 4 кун давом этган беллашувларнинг якуний натижасига кўра, аёллар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Наманган вилоятининг стол тенниси усталарига насиб этди. Шоҳсупанинг учинчи поғонасига Андижон ва Тошкент вилояти жамоалари кўтарилди.

Эркаклар ўртасида кечган мусобақаларда Тошкент вилояти спортчиларига муносиб рақиб топилмади. Натижада ушбу вилоят вакиллари Кубок соҳибига айланди. Шунингдек, Тошкент шаҳри терма жамоаси иккинчи ўринга сазовор бўлди. Самарқанд вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари учинчи ўриндан жой олди.

Ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев, вилоят сектор раҳбарлари қатнашди.

Ш.Суяров,

Ш. Ортиқбоев (сурат), ЎзА