Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
17:14 / 2020-12-04

Пойтахтимизда стол тенниси бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Стол тенниси федерацияси ҳамда бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилган мусобақада 150 нафардан ортиқ теннисчилар ўзаро рақобатлашди.

Чемпионатнинг ёпилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов мамлакатимизда спортнинг Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган турлари, жумладан, стол теннисига алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бу орқали юртимиз ёшлари учун мазкур спорт тури билан шуғулланишларига барча имконият яратилаётганини таъкидлади.

Чемпионатнинг жуфтлик баҳсларида Андижон вилояти вакиллари – Қутбидилло ва Иззатилло Тешабоев ўғил болалар ўртасида ғолиб бўлган бўлса, Тошкент вилояти аъзолари Мархабо Магдиева ва Меҳринисо Норқулова қизлар ўртасида тенгсиз, дея эътироф этилди. Микс йўналишида Тошкент вилояти вакиллари Никита Панов ҳамда Комила Холиқова тандеми олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, яккалик баҳсларида Қутбидилло Тешабоев, Тян Станислав, Абдулазиз Анорбоев, Розалина Хожиева, Комила Холиқова, Суғдиёна Мадалиева шоҳсупага кўтарилди.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА