Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
10:30 / 2020-11-30

Пойтахтимизда стол тенниси бўйича 1997 йилгача бўлган ёшлар ўртасида ва илк бор пара-стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур чемпионатда 160 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда.

Чемпионатнинг очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар ўртасида Олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, жумладан, стол тенниси бўйича маҳоратли спортчилар камол топишлари учун бир қатор имкониятлар яратилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар қизғин баҳсларга киришди.

– Мазкур чемпионатдан кўзланган асосий мақсад, иқтидорли ёш теннисчиларни саралаб уларни халқаро мусобақаларга тайёрлашдир, – деди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова. –Умид қиламизки, ёш теннисчиларимиз келгусида Осиё ва Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Мусобақа 4 декабрь кунига қадар давом этади.