French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
23:48 / 2025-06-27

Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” мажмуасида стол тенниси бўйича U15 ва U19 ёш тоифасидаги XXIX Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур чемпионат илк бор Ўзбекистон мезбонлигида ўтказилаётгани билан алоҳида эътиборга лойиқ. Унда 21 давлатдан 400 нафардан ортиқ ёш спортчи иштирок этмоқда. Мусобақалар якка тартибда, жуфтлик, аралаш жуфтлик ва жамоавий йўналишларда ташкил этилади.

[gallery-24066]

Чемпионатнинг тантанали очилиш маросими юқори савияда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Шерзод Кудбиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов, Осиё стол тенниси уюшмаси (ATTU) президенти Халил Ал-Моҳаннадий ва бошқалар иштирок этди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов сўзга чиқиб, мамлакатимизда бошқа спорт турлари каби стол тенниси ҳам жадал ривожланаётгани, мамлакатимизда ушбу спорт тури билан турли ёш тоифаларида жами 72 мингдан ортиқ спортчи мунтазам шуғулланаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Қитъа биринчилиги 2 июль кунига қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Алмурод Мамадаминов (сурат),  

ЎзА