Стол тенниси бўйича мамлакат кубоги ғолиби аниқланди
Самарқандда стол тенниси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубогида ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларнинг финал босқичида Тошкент ва Самарқанд вилояти жамоалари ўзаро рақобатлашди. Унда Тошкент вилояти жамоаси 3-0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди. Кумуш медаль Самарқанд жамоасига насиб этди. Бухоро ва Тошкент-2 жамоалари бронза медали билан тақдирланди.

Тошкент вилояти аёллар терма жамоаси ҳам финалда Aндижон шаҳри жамоасини 3-0 ҳисобида енгиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Хоразм ҳамда Тошкент-1 жамоалари шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА