Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси: Андижон ва Бухоро вилояти жамоалари шоҳсупада
15:57 / 2025-11-17

19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги финал баҳслари ҳар жиҳатдан қизиқарли кечди.

Маҳорат, техник-тактик тайёргарлик ва рақобатни намойиш этиш имконини тақдим этган финал мусобақаларида республикамизнинг турли ҳудудларидан сараланган энг иқтидорли ёш спортчилар иштирок этди.

Янги Ўзбекистон спортининг бўлажак юлдузларини аниқлаш вазифасини бажарган мамлакат биринчилигининг бу галги баҳслари сарҳисобига кўра, қизлар ўртасида Андижон вилояти жамоаси, ўғил болалар мусобақасида Бухоро вилояти вакиллари етакчиликни қўлга киритди.

Қизлар мусобақасида умумжамоада Фарғона ва Бухоро вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, ўғил болалар жамоалари баҳсида эса Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Наманган вилояти вакиллари совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Т.Рўзиев,

ЎзА