Стол теннисчимиз Грузияда кумуш медалли бўлди
Грузиянинг Батуми шаҳрида стол тенниси бўйича ташкил этилган халқаро турнирда ҳамюртимиз муваффақиятга эришди.
Аҳамиятлиси, "Youth Contender" турнирида ўзбекистонлик стол теннисчи Аружан Камолова 13 ёшгача (U-13) бўлган спортчилар орасида тажрибали рақибларидан устун келган ҳолда мусобақа финалига қадар етиб келди.
Мазкур турнирнинг финалида ҳамюртимиз ҳиндистонлик рақиби билан куч синашиб, халқаро турнирнинг кумуш медалини қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА