Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол теннисчиларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
11:32 / 2023-01-11

Қатарда ўтказилган нуфузли мусобақада стол теннисчиларимиз муносиб натижага эришган ҳолда Жанубий Африка Республикасида бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмасига сазовор бўлди.

Айтиш лозим, Дохада ўтган мазкур халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида қатнашган Розалина Хаджаева ва Марҳабо Магдиева мусобақанинг ҳал қилувчи босқичларида аввалига Жанубий Корея вакиллари билан курашди. Ундан кейин қозоғистонлик Анастасия Лаврова ҳамда Ангелина Романовская билан куч синашди.  

Шиддатли ўтган ўйинларда вакилларимиз жаҳон стол теннисининг етакчилари бўлган Жанубий кореяликларга йўл беришган бўлса, қўшни қозоғистонлик рақибаларини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришга муваффақ бўлди. Бу ғалаба эса ўзбекистонлик кичик ракетка усталарига жаҳон чемпионати йўлланмаларини қўлга киритишига олиб келди.  

Энди терма жамоамиз аъзолари жорий йилнинг 20-28 май кунлари Дурбан шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.  

Эътиборли жиҳати, Хитой, Япония, Корея, Эрон, Ҳиндистон, Сингапур каби давлатлардан келган стол тенниси бўйича жаҳон ва Осиё юлдузлари иштирокида ўтган мусобақада зафар қучган ҳамюртларимиз энди Африка қитъасида ўтадиган чемпионатда медаллар учун курашиш билан дунё рейтингидаги ўринларини яхшилашга ҳаракат қилади. Рейтингда муносиб натижаларга эришиш эса "Париж-2024" Олимпиадаси сари муносиб қадам ташланди деганидир.  

 

Т.Рўзиев, 

ЎзА