Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол теннисчиларимиз халқаро турнирда совриндор бўлди
07:03 / 2025-05-31

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган "WTT Youth Contender Tashkent – 2025" халқаро теннис турнирида U19 ва U15 ёш тоифаларида аралаш жуфтлик бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

U19 ёш тоифасидаги аралаш жуфтликлар ўртасида ҳамюртларимиз Хуршид Аҳмедов ва Асел Эркебоева кумуш медални қўлга киритди. Қозоғистонлик Абдулла Мамай ва Ноила Ханиязова дуэти эса мусобақа ғолибига айланган бўлса, беларуслик Данил Савастян ва Ульяна Миашчанская, Алексей Рабушка ва Мария Селивонетс тандемлари бронза медалига эга чиқди.

15 ёшгача бўлган стол теннисчилар ўртасидаги аралаш жуфтлик баҳслари финалида ҳамюртимиз Аделина Ҳасанова малайзиялик шериги Ан Ли Ҳонг билан биргаликда ҳиндистонлик Енош Наяк ва Наиша Реваскарни таслим этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, мазкур ёш тоифасида Ма Юнгжун (Жанубий Корея) ва Адвика Агравал (Ҳиндистон), Озарбайжон терма жамоаси аъзолари Онур Гулузаде  ҳамда Яғмур Маммадли шоҳсупанинг учинчи ўрнидан жой олди.

Маълумот ўрнида: айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 2 олтин, 1 та кумуш ва 4 бронза медали мавжуд.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА