Стол теннисчиларимиз словениялик мутахассис қўл остида шуғулланмоқда
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ёш спортчилар маҳоратини ошириш мақсадида бир қатор хорижлик мутахассисларни юртимизга олиб келиб ўқув-машғулот йиғиниларини ташкил этмоқда.
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ёш спортчилар маҳоратини ошириш мақсадида бир қатор хорижлик мутахассисларни юртимизга олиб келиб ўқув-машғулот йиғиниларини ташкил этмоқда.
Жумладан, айни кунларда Наманганда Халқаро стол тенниси федерациясининг Осиё минтақасида стол теннисини ривожлантириш бўйича менежери Матяз Серкер (Словения) томонидан терма жамоамизнинг турли ёш тоифадаги аъзоларига ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.
– Жорий йилги мавсум ҳам якунланди, бироқ, биз учун олдинда йирик мусобақалар турибди. Қолаверса, келаси йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш учун бор куч-ғайратимиз билан харакат қилишимиз керак, – деди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова. – Шу сабабли ҳам федерациямиз бир қатор чет давлатлар билан алоқалар ўрнатмоқда ва у ердан мутахассисларни олиб келмоқдамиз. Бундан кўзланган мақсад эса спортчиларимизнинг маҳоратларини янада оширишдир. Матяз Серкер 11 декабрь кунига қадар теннисчиларимиз учун тактик-техник, жисмоний ҳолат бўйича назарий ҳамда амалий мағулотлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда стол тенниси бўйича япониялик тажрибали мутахассис, Олимпия ўйинлари ғолиби Сеико Исеки томонидан семинар ва маҳорат сабоқлари ўтказилган эди.