Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол теннисчиларимиз клублар ўртасидаги халқаро турнир пешқадами
14:18 / 2023-05-15

Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида стол тенниси бўйича “Посевин” номидаги клублар ўртасидаги халқаро турнирнинг 2-тур баҳслари якунланди.

Иккинчи тур якунларига кўра, Тошкент вилоятининг “Хван Ман Гим-1” жамоаси 1-ўринни эгаллади ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринни “Китмач-Андижон”, 3-ўрин “Мартобе Чимкент” жамоасига насиб этди, дейилади Ўзбекистон стол тенниси федерацияси хабарида.  

2010 йил ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ўртасидаги биринчиликда Тошкент вилояти спортчиси Алихон Камолов 1-ўринни қўлга киритди.  

Ушбу ёш тоифасида қизлар ўртасидаги биринчиликда Тошкент вилояти вакили Аделина Ҳасанова биринчи, Дилёра Давлетова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.  

Клублар ўртасидаги халқаро турнирнинг учинчи босқичи жорий йил 10-13 август кунлари Тошкент вилоятида, якуний тўртинчи босқич ўйинлари 13-16 ноябрь кунлари Қирғизистонда ташкил этилади.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА