Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол теннисчиларимиз Грузияда зафар қучишмоқда
17:51 / 2022-09-25

Хабар берганимиздек, Грузиянинг Тбилиси шаҳрида стол тенниси бўйича «WTT Youth Contender» турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда мамлакатимизнинг бир қатор спортчилари турли ёш тоифаларида иштирок этмоқда.

Халқаро турнирнинг дастлабки кунги баҳсларида вакилларимиздан 13 ёшли Темурбек Нурмонов мусобақанинг бронза медалини қўлга киритган эди.

Кеча эса U-13 тоифасида қизлар ўртасидаги беллашувларда Аружан Камалова финалга чиқди. Тошкент вилоятида камолга етган теннисчимиз финалда гонконглик рақиби Мак Минг Шум билан тенгма тенг кураш олиб борди ва ҳал қилувчи ўйинда рақибига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди.

Аружан Камалова дастлаб саралаш гуруҳида ғалаба қозонган бўлса, чорак финал босқичида қозоғистонлик рақибини мағлуб этди. Сўнгра ярим финалда анча кучли ҳисобланган эронлик рақибини таслим этди.

Бугун, 25 сентябрь куни халқаро турнирнинг сўнгги кунида жуфтлик ва аралаш жуфтликларда мусобақалар бўлиб ўтади. Ушбу баҳсларда Шаҳбоз Ғуломиддинов, Хуршид Ахмедов, Тимур Нурмонов, Аружан Камалова, Моҳира Абдуллаева, Дилёра Давлетова ва Диёра Тошпўлатовадан иборат жамоалар медаллар учун кураш олиб боришади.

Т.Рўзиев, ЎзА