Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол теннисчилар баҳси қизғин паллага кирди
19:03 / 2025-05-30

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган "WTT Youth Contender Tashkent – 2025" халқаро теннис турнирида U19 ва U15 ёш тоифаларида баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Бугун кун давомида турнирнинг U19 ёш тоифасидаги гуруҳ баҳсларида Диёрбек Дилшодов, Шаҳзодбек Ғуломиддинов, Хуршид Аҳмедов, Асел Эркебоева, Аружан Камалова ўз гуруҳларидан муваффақиятли ўтди.

Дарвоқе, Хуршид Аҳмедов ва Асел Эркебоева тандеми мазкур ёш тоифасидаги аралаш жуфтлик беллашувлари финалида қозоғистонлик Абдулла Мамай ва Ноила Ханиязова дуэтига қарши ўйин ўтказадиган бўлди.

[gallery-23684]

Шунингдек, 15 ёшгача бўлган стол теннисчиларимиз орасида Сардорбек Бектурдиев, Алихон Камолов, Раҳматилло Абдурашидов, Дилмурод Муҳаммадов, Ҳасанбой Тешабоев, Аделина Ҳасанова, Дилхумор Камолова, Мафтуна Элмуродова ва Дилнавоз Амонова гуруҳ босқичидан ғолибона ўтди.

Маълумот ўрнида: айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 олтин ва 4 бронза медали мавжуд.

Жавоҳир Тошхўжаев, Алмурод Мамадаминов (сурат), ЎзА