Стипрайс: ЕИ Марказий Осиёда сиёсий ёки иқтисодий устуворликка интилмайди
_
- Европа мамлакатлари Марказий Осиёнинг яқин қўшнилари эмас, - деди ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуард Стипрайс “КазТаг” нашрига берган интервьюсида. - Бизни ушбу минтақа ҳисобига кенгайишга уринишда айблаш жуда қийин. Менимча, муносабатимиз фақат ўзаро манфаатга асосланган. Европа Иттифоқи минтақада барқарор ривожланиш, шунингдек тинчлик ва фаровонликдан манфаатдор. Зеро, айни ҳолат бошқа жиҳатлар қатори Европа хавфсизлиги масаласига ҳам бевосита дахлдор. Шунингдек, ЕИ минтақада Россия, Хитой каби бошқа йирик давлатлар иштироки ҳам мавжудлигини билади ва инобатга олади. Энг муҳими, сув ресурсларини бошқариш, энергетика, иқлим ўзгариши, алоқа сингари кўплаб масалаларда томонларнинг манфаати бир-бирига мос.
С.Раҳимов, ЎзА