Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
STEM фанлар олимпиадаси
19:23 / 2022-11-04

Президент таълим муассасалари агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими томонидан Андижон шаҳридаги Президент мактабида STEM – математика, физика, кимё ва биология фанлари олимпиадаси ўтказилди.

Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. STEM фанлар бўйича ўтказилган олимпиада ҳам ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

Фанлар олимпиадасида Агентлик тизимида фаолият олиб бораётган вилоятдаги 13 та ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этди.

[gallery-9437]

– STEM фанлар олимпиадасида Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг 500 нафарга яқин ўқувчиси иштирок этди, – дейди Президент таълим муассасалари агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Расулжон Каримов. – Ўқувчиларимиз белгиланган фанлар бўйича олган билимларини, имкониятларини синовдан ўтказди. Албатта бу уларнинг янада пухта билим олишларига рағбат ва мотивация беради.

Якунда STEM фанлари олимпиадасида юқори балл тўплаган 38 нафар ўқувчи агентликнинг ҳудудий бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА.