English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стажёр-ўқитувчилардан белгиланган муддатда касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади
10:51 / 2023-08-12

Президентимизнинг тегишли фармонига асосан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажор-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши белгиланган.

Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатма ишлаб чиқилди.

Унга кўра, илк бор ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилардан ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.  

Стажор-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.

“Ўқитувчи-стажор” билан Меҳнат кодексининг 104-моддасида мувофиқ меҳнат шартномасига киритилиши шарт бўлган ҳолатлар, жумладан ўқитувчи-стажорларнинг бир йил давомида касбий сертификат олиши мажбурияти кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси тузилади.

Шу муносабат билан, вазирликнинг 2023 йил 9 августдаги тегишли хати билан ўқитувчи-стажорларни ишга қабул қилиш жараёнини мазкур кўрсатмаларга мувофиқ амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2023 йил 1 ноябрга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритадиган педагог кадрларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда 2024 йил 1январдан бошлаб тизимни амалиётга жорий этиш топширилган.

 

ЎзА