French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Статистика соҳасида кейинги режалар белгилаб олинди
13:39 / 2022-04-28

Давлат статистика қўмитасида 2022 йил I чорак якунлари бўйича қўмитанинг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Қўмита раиси Баҳодир Бегалов давлатимиз раҳбари топшириқларида статистика идоралари олдига қўйилган вазифалар ва тизимда жорий йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар самарадорлиги борасида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “2020–2025 йилларда Ўзбекистон Респбуликасида статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси”да давлат статистика идораларига юклатилган вазифаларнинг ижроси  бўйича маълумот берилди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида амалга оширилган ишлар, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини таъминлаш юзасидан келгусидаги устувор вазифалар бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ томонидан республикадаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг фаолияти юзасидан эълон қилинган “Очиқлик индекси” натижалари муҳокама қилинди.  

Маълумки, мазкур индексда Давлат статистика қўмитасининг кўрсаткичлари  88,9 баллик кўрсаткич билан юқори даражада баҳоланиб, вазирлик ва идоралар ичида учинчи ўринни эгаллаган. Тадбирда бу борада янада самарали натижани қайд этиш юзасидан топшириқлар берилди. 

Йиғилиши якунида ижро интизоми ва ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, вазифаларни ўз вақтида бажармаган ходимларга тегишли чоралар кўриш, иш фаолиятини намунали йўлга қўйган ишчи-ходимларни рағбатлантириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. 


Гулноза Бобоева,ЎзА