СТАТИСТИКА: 2 кунда 3944 қоидабузарлик учун баённомалар расмийлаштирилган
Бу каби қоидабузарликлар содир этилган 571 транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабарида маълум қилинишича, 1463 ҳолатда йўл ҳаракати қоидалари қўпол равишда бузилган, 86 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганда ушланган.
124 ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмаган, 398 фуқаро машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.
Бу каби қоидабузарликлар содир этилган 571 транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.