Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стартапчилар қўллаб-қувватланмоқда
14:41 / 2026-03-10

Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда стартап экотизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ёш стартапчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот двомида Президентимиз томонидан 2026 йил 11 февралда қабул қилинган "Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори муҳокамаси ва унинг доирасида яратилаётган улкан имкониятлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс тизими, юқори қўшимча қиймат яратувчи лойиҳаларга бериладиган имтиёзлар, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари, давлат идоралари ва венчур фондлари раҳбарлари билан юзма-юз музокаралар ҳамда лойиҳаларга сармоя жалб этишнинг янги механизмлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ёш тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида стартаплар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар кўламини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА