Стартапчилар бизнесни бошқариш масалаларини муҳокама қилади
30 май куни пойтахтимиздаги IMPACT.T коворкинг-марказида стартапларни ривожлантириш босқичидаги қийинчиликлар бўйича компания раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Иштирокчилар катта йўқотишларсиз бизнесни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Учрашувда Россиянинг бизнесни бошқариш ва маркетинг соҳаси мутахассислари сўзга чиқади. Хусусан, Paper Planes маслаҳат маркази мутахассиси Максим Борисов ва TSQ Consulting маслаҳат компаниясининг ташкилий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Олег Гущин бизнес-стратегияларни ишлаб чиқиш, фойдани ошириш воситаларини аниқлаш бўйича ўз маслаҳатларини беради.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА