Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стартап лойиҳаси ғолиблари тақдирланди
16:04 / 2021-06-01

Тошкент давлат транспорт университетида «Инновацион ишланмалар ва стартап лойиҳалар» 1-танловининг қатор номинациялар бўйича ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, тадқиқотчи ва талаба-ёшларнинг инновация, стартап, технология, дастурлаш бўйича билимини ошириш ҳамда лойиҳалар ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ушбу танлов учун 92 инновацион ишланма тақдим этилди.

Маълумки, «Стартап» инглизча сўздан олинган бўлиб, унинг «жараённи бошлаш», «ишга тушириш» каби маънолари мавжуд. Стартап илм-фан ва техника ютуқларини кенг қўллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги динамик ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади.

Тўрт йўналишда ташкил этилган танловда транспорт соҳасининг инновацион эҳтиёжларини ўрганилиш даражасига эътибор қаратилди.

«Энг яхши инноватор қиз» йўналиши транспорт тармоқларида ўз техник лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларини жорий этиш мақсадида бўлган иқтидорли талаба қизлар учун ўзига хос синов вазифасини ўтади.

Танлов ғолиблари университет сертификати ва планшет билан тақдирланди.

 

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА