Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгашининг навбатдаги 58 йиғилиши бўлиб ўтди
17:21 / 2020-12-22

Тадбирда Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идораларининг, шунингдек МДҲ Ижроия қўмитаси ва МГСнинг стандартлар Бюроси вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига асосан йиғилиш иштирокчилари томонидан МДҲ иштирокчи-давлатларида техник жиҳатдан тартибга солиш, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитатлаш, техник регламентлар, меъёр ва қоидаларга риоя этилиши устидан назорат ва текширув соҳасида биргаликда амалга ошириладиган ишлар, Маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасидаги ютуқлари учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат мукофоти танловининг 2030 йилгача Ривожланиш стратегияси лойиҳаси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ўзаро савдо-сотиқдаги техник тўсиқлар тўғрисидаги Битим лойиҳаси, пандемия даврида миллий стандартлаштириш ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишларга оид масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунига кўра СМСДК доирасида барча соҳаларни такомиллаштиришга оид бир қатор вазифалар белгиланди.


 

«Ўзстандарт» агентлиги Матбуот хизмати