"Стандартларимизни йўлга қўймас эканмиз, кундан-кунга ривожланиб бораётган бозорда рақобатлаша олмай қоламиз», деди Президентимиз.
Шунингдек, биринчи ярим йилликда экспорт ҳажмини 5,2 млрд. долларга етказиш бўйича топшириқ берди. Маҳаллий маҳсулотлар экспортини ошириш учун эса халқаро стандартларни кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
«Ўзстандарт» ва «Ўзтўқимачиликсаноат» май-июнь ойларида камида 10 та тўқимачилик корхонасида OEKO-TEX стандартларини жорий этиб, йил якунига қадар 50 тага етказилиши белгиланди.
Шунингдек, икки ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, «BSI», «CIE», «Global gap» каби халқаро стандартлар бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, маҳаллий корхоналар мутахассисларини жойларда ўқишини ташкил қилиш вазифаси юклатилди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аниқ режалар белгилаб олинди. Шу кунга қадар Global GAP, Oeko Tex 100, СE маркировкаси қўллашни кенгайтириш бўйича ўтган 2020 йилда «Андижонкабел», “Quality Electronics”, “Quality Device”, “Orgsell”, “Nur Muxammad Islom Obod”, "Shaffof Metan Sanoaт», ”Uzchasys“,ва ”Maxsus Metan Sanoaт» корхоналари СE маркировкасига эга бўлди.
СE маркировкасини қўллаш орқали юз ниқобларини ишлаб чиқарувчи «Мed Protect Technology” корхонасида 150 минг доллар, «Quality Electronics» МЧЖда 138 минг доллар, «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқарувчи “Nur Muxammad Islom Obod«корхонасида 310 минг доллар, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Quality Device» МЧЖда 159 минг долларлик маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.
2021 йилнинг май ойи ҳолатига 11 та корхона “Soft Care Hygiene”, “Medprotect Technology”, «Истиқлол», “JV JNS LABS”, “Climat Solutions”, “Fazo-Luxe”, “Next Generation Product”, “Cotton Textile”, «Кonteks Тashkent“ ”Big Prom Service",корхоналари СE маркировкасига эга бўлди.
Жорий йилнинг якунига қадар 20 та маҳаллий корхоналарга СE маркировкаси олинишида амалий ёрдам берилади.
Oeko Tex 100 стандарти бўйича 2020 йилда 22 та енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, жумладан, “TEXTILE FINANCE KHOREZM”, “BAKAN TEX”,, “DAEWOO TEXTILE”, “ELEGANT GARMENT TEXTILE”, “INDORAMA KOKAND TEXTILE”, “OSBORN TEXTILE”, “FT TEXTILE GROUP”, “ALKIM TEKSTIL”, “GLOBAL TEXTILE SOLUTIONSЖ», “TEXTILE MILL TASHKENT”, ва бошқа корхоналари Oeko Tex 100 сертификатига эга бўлди.
Oeko Tex 100 сертификатини қўллаш орқали тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “OSBORN TEXTILE ХК» 442 минг доллар, “INDORAMA KOKAND TEXTILE” 250 минг доллар, “ELEGANT GARMENT TEXTILE МЧЖ» да 375 минг доллар, “TEXTILE MILL TASHKENT МЧЖ» да 350 минг доллардан ортиқ маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.
2021 йилнинг май ойи ҳолатига 23 та корхоналарнинг ҳужжатлар тўплами шакллантирилиб, Экспортни рағбатлантириш агентлигига киритилди. “COTTON TEXTILE” МЧЖ, “Kamalak Shabnam Teks” МЧЖ маҳсулотлари учун Oeko Tex 100 сертификат расмийлаштирилди.
Жорий йилнинг якунига қадар 50 та маҳаллий корхоналарга Oeko Tex 100 сертификат расмийлаштирилишида амалий ёрдам берилиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорт ҳажми ва географияси ошишига эришилади.
«Ўзстандарт» агентлиги Матбуот хизмати