Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш, юритиш ва тарқатиш фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш, юритиш ва тарқатиш фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга қуйидаги қўшимчалар киритилади:
стандартларни тарқатиш нархларни шакллантиришда хизматлар гуруҳларининг (стандартларни ишлаб чиқиш) таннархини ҳосил қилувчи харажатларнинг гуруҳларга ажратилиши;
халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг стандартларини тарқатиш нархларини Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ёки минтақавий ташкилот белгилаган тартибда ва шартлар асосида Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилиш тартиби;
стандартларни тарқатишдаги нархларни шакллантиришда хорижий мамлакатларнинг тажрибалари ҳамда стандартларнинг саҳифалари сонига нисбатан камайиб борувчи нархларни қўллаш мезонлари.
Ушбу тартиб ва мезонлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “Ўзбекистон стандартлар институти” давлат муассасасида миллий стандартларни тарқатиш нархларини шакллантириш тартиби ва мезонларини белгилайди.
Мазкур тартиб миллий, халқаро (минтақавий) ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини тарқатиш хизматларини кўрсатувчи Стандартлаштириш бўйича миллий органга нисбатан татбиқ этилади.
ЎзА