Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стандартга номувофиқ жўмрак аниқланди
12:32 / 2025-09-08

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги "ТМТ" МЧЖ дўконидан назорат хариди орқали Хитойда ишлаб чиқарилган "ТИТАН" бренди остидаги ошхона учун жўмрак олинди. Аккредитациядан ўтган синов лабораторияси таҳлиллари маҳсулотнинг белгиланган стандарт талабларига жавоб бермаслигини кўрсатди.

Бундай жўмраклардан фойдаланиш ҳаёт ва соғлиққа хавф туғдириши, мол-мулкка зарар етказиши ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, номувофиқ маҳсулотларни сотган "ТМТ" МЧЖга нисбатан чоралар кўрилмоқда ва маҳсулотни савдо нуқталаридан чиқариш юзасидан тегишли идораларга мурожаат юборилди. Масала қатъий назоратга олинган.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА